Россия Ҳарбий-коинот кучлари (ҲКК) Сурияда сутка мобайнида 100 дан зиёд жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Вазирликнинг билдиришича, Россия самолётлари Тадмор аҳоли пунктига (Хомс вилояти, Пальмира) 40 марта парвоз қилган ва террорчиларнинг 158 объектига зарба берган. Натижада тўрт танк, уч артиллерия қурилмаси, тўртта қурол-яроғ омбори ва беш автомобиль ҳам йўқ қилинган.
Изоҳ (0)