Жорий йилнинг 26 февраль куни 49 ёшини қарши олган Япониянинг «Йокогама» жамоаси ҳужумчиси Казуйоши Миура япон журналистлари билан суҳбатда яна 10 мавсум давомида футбол ўйнаш ниятида эканини маълум қилди, деб хабар беради «Sports.uz».
«Менга футбол ўйнаш ёқади. Майдонга тушиб, тўп тепсам ҳузурланаман. Шу сабабли ҳам 60 ёшимга қадар фаолиятимни давом эттирмоқчиман», – деди Миура ҳазил аралаш.
Маълумот учун, 1967 йилда туғилган япониялик футболчи ўз фаолиятини 1986 йилда, Бразилиянинг «Сантос» клубида бошлаган. Айни дамда, у Австралиянинг «Сидней» клубида ижара асосида тўп сурмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, Япониянинг Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши учрашувларида майдонга чиққан Казуйоши Миура Ўзбекистон термаси дарвозасига 5 та гол (шулардан 4 тасини битта ўйинда) киритишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)