Хонанда Лола «Даракчи» газетаси билан интервью чоғида мухлисларнинг кўплаб саволларига жавоб берди, деб ёзади «Даракчи.uz». Хусусан, санъатни тарк этиши ҳақидаги саволлардан бирига у қуйидагича жавоб берди:
«Сўнгги пайтларда шу ҳақда кўп ўйлаяпман. Мен ҳеч қачон ижод қилишдан тўхтамайман, бироқ учинчи маротаба она бўлишни режалаштирсам, дарвоқе, айни дамда айнан шуни истаяпман, ижодда танаффус қиламан. Танаффус пайтида ҳомиладорлик даврим ва фарзандим туғилишидан тўлалигича завқланишни истайман ва фақат илҳом келгандагина ижод қиламан».
Шунингдек, Лола «Бўлажак турмуш ўртоғингизни учратдингизми?» — деган саволга анча ўйланиб, табассум билан «Балки», дея жавоб берди.
«Бўлажак турмуш ўртоғим болаларимга жуда яхши муносабатда бўлади, мен буни биламан, у уларни жон-у дилидан яхши кўради»,— дея қўшимча қилди хонанда.
Изоҳ (0)