• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Шуҳрат Қаюмовнинг Умида Мирҳамидовага жавоби, концертга тайёргарлик жараёни, йўтали ва фонограммага муносабати ҳақида

    Хонанда Шуҳрат Қаюмов оғир бетобликни бошдан кечираётган бўлса-да, 22—23 март кунлари «Истиқлол» санъат саройида бўладиган концертга тайёргарликни бир зум тўхтатмади. Журналист Феруз Муҳаммад концертолди тайёргарлик жараёнида меҳмон бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бир ойдан зиёд вақт мобайнида тинимсиз меҳнат қилаётган созандаларда тушкунлик ёки чарчаш аломатлари умуман сезилмайди. Уларнинг завқидан, ўзлари мазза қилиб соз чалишларидан руҳингиз куй оҳангига мос ҳаракат қилгиси келади.

    Рустам Азимов бошчилигидаги созандалар гуруҳи ҳар бир қўшиқ куйини ўзаро ижодий рақобат қилиб чалаётганга ўхшайди. Адашиш йўқ, ортда қолиш йўқ, ижодий мукаммаллик ва бир-бирини тўлдириш бор.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шуҳрат Қаюмов концертида ҳар бир қўшиқ ўз тингловчисини топади — етти ёшдан етмиш ёшгача ва шу ёш оралиғи дастурда куйланаётган қўшиқларга мезон қилиб олинган. Барча қўшиқлар баланд пардаларда куйлашни тақозо қилади.

    Шу ўринда Шуҳрат Қаюмовнинг йўтали ҳали ҳам қолмаганлигини, қўшиқ куйлаётган вақтда йўтали тутиб қолганлигини фотомухбиримиз ҳам бир неча бор пайқади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хонанда Умида Мирҳамидова билан биргаликда савол-жавоб қилиб куйланадиган «Оқ атиргуллар» концерт дастуридаги кутилмаган тароналардан бўлади. «Оқ атиргуллар» шу вақтгача қай даражада хит-парадларни ушлаб турган бўлса, бу савол-жавобдан кейин унинг умри янада узайиши аниқ.

    — Умида Мирҳамидова билан биргаликда қўшиқ куйлаш, уларнинг қўшиқларига жавоб қўшиқ тайёрлаш ғояси кимдан чиқди?— Мумтоз қўшиқларни жуда яхши кўраман, шу билан биргаликда замонавий эстрада қўшиқларни ҳам тинглайман. «Оқ атиргуллар» қўшиғини жуда яхши кўрардим. Ҳар доим Умидахон бу қўшиқни кимга айтган эканлар, деб уларга бошқа одамлар жуда кўп берган саволни мен ҳам ўзимга ўзим берардим. Ҳозир оилавий можароларни эшитсангиз, йигит томон ўзича ҳақ, қиз томоннинг ҳам ўзини оқлайдиган сабаблари бор. Худди шундай бу қўшиқни ошиқ йигит тилидан бевафо қизга қарата айтилган. Яъни, «сени ўзинг бевафолик қилдинг, мен сен учун ҳалигача оқ атиргулларни ўстираман». Орадан йигирма йиллар ўтган бўлса-да, сен учун очилади сен севган атиргуллар, дея жавоб қўшиқ тайёрлаганмиз. Бу ҳақида, шундай қўшиқ куйлаш ҳақида анчадан буён ўзим ўйлаб юрар эдим.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Сўзи ва мусиқаси ким томонидан яратилган?— Мусиқаси «Оқ атиргуллар» қўшиғининг мусиқаси, сўзи шоира Ҳилола Иброҳимовага тегишли. Бу қўшиқни репитиция вақтида дуэт ҳам қилиб кўрдик, кейин савол-жавобга келиб тўхтадик.

    — Аксарият санъаткорлар «Истиқлол»да жонли концерт бермаслигига сабаб қилиб санъат саройининг техникасини кўрсатади. Бу қанчалар ўринли сабаб?— Билмадим, ҳамма ўзининг ўрганганини қилади. Мана, ўзингиз ҳам репитиция жараёнида кўрдингиз, ҳали ҳам йўталим қолмаган, қўшиқ куйлаётганимда ҳам йўтал тутиб қоляпти. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам, ҳаракатни тўхтатганимиз йўқ. Концерт дастури кунига қадар соғайиб қоламан, деган умидим бор. Ҳаттоки, яқинларим ҳам нима учун фонограммада куйламайсиз, ўзингизни қийнаш шартми, дейишади. Аммо дастурни фонограммада қилишни, икки соат дискни қўйиб саҳнада айланиб юришни ўзимга эп кўрмадим. Сиз ҳали ҳам мени яхши бўлиб турган ҳолатимни кўряпмиз. Нима учун тайёргарлик учун айнан шу бинони танладик, чунки бу бино шифохонага яқин эди. Шифохонадан икки шогирдим икки томонимдан тутиб тайёргарликка олиб келар эди. Бу ҳолатимда фонограммадан яхшиси йўқ эди. 39—40 даражада ҳарорат билан ҳам тайёргарликни тўхтатмадик. Агар фонограмма бўлганда соз чалишни билмайдиган 4 та одамнинг қўлига чолғу асбобларини бериб, дискни қўйиб саҳнада айланиб юрар эдим.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Ҳақиқатан ҳам ўзим гувоҳи бўлдим, тайёргарлик жараёнида қўшиқ куйлаётганингизда йўтал тутиб қоляпти. Кейинчалик бу зўриқишнинг асорати қолиши мумкин, шифокорлардан маслаҳат олдингизми?— Маслаҳат олдим, улар мумкин эмас дейишди. Санъат фидойиликни талаб қилар экан. Сурункали бронхитни тик оёқда юриб, даволанмасдан ўтказиб юборганим учун шундай ҳолатга келиб қолдим. Қаттиқ шамоллаб қолиб, иситмалаб турган куним халқаро аҳамиятга эга бўлган тадбирда бошловчлик қилишим керак эди. Ўрнимга бошқа одам ҳам топа олмадим. Демак, бу ҳам бир синов, санъат аҳли ҳамма нарсага тайёр туриши керак экан.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    22.03.2016, 10:12   Изоҳ (0)   13892
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хонанда Лола Нью-Йоркда концерт беради

    21.03.2016, 18:00

    «Уммон» гуруҳи 1—2 июнь кунлари «Истиқлол»да концерт беради

    21.03.2016, 16:00

    Ойбек ва Нигора фарзанд кутмоқда

    21.03.2016, 12:38

    Хонанда Манзура: Тушунишимча, Ватан фақат менга керак

    21.03.2016, 12:27

    Хонанда Шароф Муқимов янги клипига Ишанини таклиф қилди

    17.03.2016, 20:25

    Оғабек Собиров: «Туркистон» санъат саройида худди чет элдаги каби — очиқ осмон остида концерт бермоқчиман

    17.03.2016, 20:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея собиқ президенти рафиқаси ҳибсга олинди

    Дунё | 13 август, 08:30

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.