Хитойдаги конда юз берган аварияда камида 19 нафар кончи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.
Ҳодиса Хитой шимолидаги Шаньси провинциясида юз берган. Манбаларда маълум қилинишича, авария юз берган пайтда конда 129 киши бўлган.
Кон Shanxi Datong Coal Mine Group компаниясига тегишли бўлган.
Хитой тоғ-кон саноати дунёдаги энг хавфли саноат йўналишларидан бири ҳисобланади.