Миллиардер Алишер Усмоновнинг инвестиция фонди ва унинг ҳамкорлари ҳайдовчисиз автомобиллар учун оптик датчик (лидар)лар ишлаб чиқарувчи АҚШ компаниясига инвестиция киритди. Бу ҳақда Усмонов «Россия 24» телеканалига маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
«Шуғулланаётганимиз келажаги порлоқ соҳа, биз у ерда йирик акциядор ҳисобланамиз. Бу самарали технология бўлади ва инвестицияларимиз салмоқли натижа келтиради, деб ўйлайман», — дея таъкидлаган Усмонов.
Миллиардер гап Кремний водийсидаги компания ҳақида кетаётгани, унинг инвесторлари орасида автомобилсозлик ва робототехника соҳасидаги нуфузли вакиллар борлиги, жумладан, лойиҳада билвосита америкалик миллиардер Илон Маск иштирок этаётганини билдирди. Усмонов компания номи, инвестициялари ҳажми, сотиб олган улушини ошкор қилмади ва мазкур келишув тўғрисида яқин орада маълум қилинишини таъкидлади.
Изоҳ (0)