Тошкент шаҳар Яккасарой туманида инспектор 9-қаватдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлган қизни қутқарди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Маълум қилинишича, вояга етмаган қиз кўп қаватли уйлардан бирининг томи орқали устунга туриб, ўзини пасга ташламоқчи бўлган. Бу ҳолатга гувоҳ бўлган фуқаролардан бири ички ишларга хабар берган.
Профилактика инспектори келиб, 9-қаватдаги бошқа хонадонларнинг балкон қисми орқали қизнинг ёнига келган ва ҳаётини сақлаб қолган.
“15 ёшли қиз ўз жонига қасд қилиш мақсадида бинонинг 9-қаватига чиқиб олган экан. Қўшни хонадондан уй балконига ўтиб, қизнинг ёнига яқинлашдим. Қизимиз жуда ҳам агрессив ва стресс ҳолатида бўлгани сабабли профилактик суҳбатлар олиб, етиб бориш учун 25-30 дақиқа кетди.
Вояга етмаган қизимизни 10-15 дақиқа бор кучим билан ушлаб туриш мобайнида қиз менга жуда қаршилик кўрсатди. Лекин мен ўзимни қўлга олган ҳолатда маҳкам ушлаб турдим”, дейди у.
Инспектор яна бир ходимдан арқон сўраган, ходим арқон топа олмагани сабабли бел қисмидаги камарни ечиб берган.
Тошкентда чўкаётган қизларни қутқариб, ҳалок бўлган Абдуманноп Самиқов “Жасорат” медали билан мукофотлангани ҳақида хабар берилганди. Пойтахт ҳокимлиги мукофотни топшириш маросимида марҳумнинг турмуш ўртоғига 50 млн сўм берилганини маълум қилган.
Шунингдек, Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди.
Изоҳ (0)