Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россиянинг «За рулём» журнали мухбири  Вадим Крючков хизмат сафари билан Ўзбекистонда бўлди, дея хабар бермоқда «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси.

Фото: «За рулём» журнали расмий сайти.

Фото: «За рулём» журнали расмий сайти.

Россиялик журналист  Ўзбекистонга ташрифи давомида Асакадаги GM Uzbekistan автомобиль заводида ҳамда Тошкентдаги  General Motors Powertrain Uzbekistan заводида бўлиб, Ўзбекистон автомобиль саноати фаолияти билан яқиндан танишди.  Шунингдек, у  янги Ravon брендидаги автомобилни ҳам мамлакат йўлларида синовдан ўтказди.

Журналистнинг Ўзбекистондан олган таассуротлари, хусусан,  Ўзбекистон автомобиль саноати фаолияти ҳақида ёзган мақоласини «За рулём» журналининг  навбатдаги сонларида ўқишингиз мумкин, дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар