Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 2016 йил июлида мазкур спорт турида камситилишга (дискриминация) қарши курашда ташаббус кўрсатган шахс, гуруҳ ёки ташкилотга бериладиган Diversity Award номли мукофотни тақдим этади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мукофот берилиши ФИФА томонидан ирқчилик ва камситилишга қарши кураш бўйича резолюция қабул қилинганининг 15 йиллигига бағишланади. Янги мукофот финалчилари ва эгаларини 11 кишидан иборат ҳайъат аниқлаб беради. Улар орасида ФИФА президентлигига собиқ номзод, Жанубий африкалик Токио Сехвале, ФИФА ижроия қўмитаси аъзоси, австралиялик Мойя Додд, Германия терма жамоаси тарихидаги биринчи қора танли футболчи Жеральд Асамоа ва бошқалар бор.
«ФИФА низомида, қандай кўринишда бўлишидан қатъи назар, футболда камситилишга ўрин йўқлиги белгилаб қўйилган. Diversity Award камситилишга қарши курашни ўз олдига мақсад қилиб қўйганларга аталган», — дея таъкидлади халқаро ташкилот президенти Жанни Инфантино.
Изоҳ (0)