Ҳалокатга учраган Boeing 737-800 самолёти бортидаги йўловчиларнинг аксарияти россияликлар, Ростов-Донда яшовчилар бўлган. Бу ҳақда Россия ФВВ Жанубий минтақавий маркази бошлиғи Игорь Одер маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Бортда асосан Ростов-Донда истиқомат қилувчилар бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, нобуд бўлганлар орасида уч нафар чет эллик ҳам бор. Йўловчилар рўйхатига эгамиз, унга аниқлик киритилмоқда», — дея таъкидлаган Одер.
Изоҳ (0)