Россиянинг Ростов-Дон шаҳридаги FlyDubai’нинг Boeing 737-800 лайнери қулаган жойда камида 700 кишидан иборат қутқарувчилар гуруҳи иш олиб бормоқда. Бу ҳақда, «Интерфакс» хабарига кўра, Россия фавқулодда вазиятлар вазири Владимир Пучков маълум қилган.
«Ҳодиса жойида таркибида камида 700 киши ва 90 дона техника бўлган гуруҳ иш олиб бормоқда», — деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, 19 март, шанба куни FlyDubai авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 лайнери Ростов-Дон аэропортига қўниш вақтида ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида 61 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Хабар беришларича, ҳалокатга учраган лайнер ўзининг илк парвозини 2010 йилда амалга оширган, FlyDubai эса самолётни 2011 йили Boeing компаниясидан сотиб олган.
Изоҳ (0)