Бирлашган Араб Амирликларининг FlyDubai компаниясига қарашли «Боинг» самолёти Россиянинг Ростов-Дон аэропортига қўнаётганда ҳалокатга учради. ФВВ Жанубий минтақавий маркази Дубайдан парвоз қилган ҳаво кемаси ҳалокатини тасдиқлади, дея хабар беради «ТАСС».
Самолёт ноқулай об-ҳаво туфайли биринчи уринишда қўнолмагани ва иккинчи бор бунга ҳаракат қилганида қулаб тушгани билдирилмоқда. Ҳаво кемаси ерга зарб билан урилганидан сўнг алангаланиш рўй берган.
Самолёт бортида жами 61 киши — 55 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлди.
https://youtu.be/3yVF9tFoO4U
Изоҳ (0)