Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида автомобили эвакуация қилинаётган эркак оламдан ўтди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, 39 ёшли эркак марказий универмагга келган ва Ford Focus машинасини ногиронлар учун мўлжалланган жойга қўйган. Шундан сўнг турмуш ўртоғи билан дўконга кириб кетган. Орадан бироз ўтгач сигнализация товушини эшитиб, кўчага чиққан ва ўзини ташлаб юбориб, қазо қилган. Унинг эвакуация қилинаётган машинасига яқинлашмагани айтилмоқда.
Жасадни кўздан кечирган терговчилар криминал кўринишдаги шикастланишларни аниқламади. Ҳодиса юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Изоҳ (0)