Анқарада полиция ходими ҳамкасби ва бир нафар фуқарони отиб қўйди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса 18 март, жума куни эрталаб Дикмен туманидаги кўчалардан бирида рўй берди. Полициячи пойтахт контрабанда ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимаси ва унинг ёнида турган фуқарога ўқ узган. Олинган жароҳатлар туфайли улар воқеа жойида ҳалок бўлган. Полициячининг ўзи расмийларга таслим бўлгани айтилмоқда.
Ҳодиса сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)