Яманда жанговар ҳаракатлар авж олгандан бери ўтган бир йил мобайнида салкам 9 минг киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси матбуот котиби Руперт Колвилл маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Можаро бошлангандан бери ўтган бир йил давомида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича офиси салкам 9 минг киши, жумладан, 3218 нафар тинч аҳоли вакили қурбон бўлганини қайд этди. Яна 5778 киши яраланди. Мазкур рақамлар 2015 йил 26 мартидан жорий йил 17 мартигача бўлган даврни ўз ичига олади».
Матбуот котибининг билдиришича, Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция қурбонларнинг ярмидан ортиғи учун жавобгардир.
Изоҳ (0)