Тошкент шаҳрида 18 март куни 5 миллиметр, Самарқанд шаҳрида 7 миллиметр, Термиз шаҳрида эса 1 миллиметр ёғингарчилик кузатилди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 18 март куни Ўзбекистоннинг Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларидан бошқа ҳудудларида ёмғир ёққан, баъзи ҳудудларда ёмғир қисқа муддат қорга айланган.
18 март куни Ўзбекистон шаҳарларида ҳаво ҳарорати қуйидаги даражагача кўтарилган: Самарқанд шаҳрида +3 даража илиқ, Жиззах, Гулистон, Қаршида +6 даража илиқ, Тошкент шаҳрида +7 даража илиқ, Фарғона, Термизда +8 даража илиқ, Нукусда +9 даража илиқ, Навоий, Наманганда +10 даража илиқ, Бухоро, Андижонда +11 даража илиқ, Урганчда +12 даража илиқ.
19 мартга ўтар кечаси энг паст ҳаво ҳарорати қуйидагича бўлган: Бухоро, Самарқанд, Жиззах ва Гулистонда 0 даража, Тошкент, Навоий шаҳарларида +1 даража илиқ, Қарши, Термизда +2 даража илиқ, Наманганда +3 даража илиқ, Нукус, Урганч, Андижон ва Фарғона шаҳарларида +4 даража илиқ.
Изоҳ (0)