Тошкент шаҳрида 17 март куни ҳаво ҳарорати +9,9 даражагача кўтарилди, 18 март тонгида эса ҳаво ҳарорати +2,6 даража илиқ эди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
17 март, пайшанба куни Тошкентга 9 миллиметр ёғингарчилик тушган. Худди шу куни Самарқанд шаҳрига 8 миллиметр ёғин тушган. Шаҳарда 17 март куни ҳаво ҳарорати +7,9 даражагача кўтарилган, 18 март тонгида +0,3 даража илиқ бўлган.
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 17 март куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан бошқа Ўзбекистоннинг барча ҳудудида ёғингарчилик кузатилган, алоҳида ҳудудларда ёмғир қисқа муддат қорга айланган. Аввалроқ Самарқанд шаҳрида қор ёққани ҳақида хабар берилган эди.
17 март куни Навоий шаҳрида ҳаво ҳарорати +6 даражагача, Нукус, Урганч, Бухорода +8 даражагача, Жиззах, Гулистон, Қаршида +10 даражагача, Фарғонада +14 даражагача, Термиз, Андижон, Наманганда эса +16 даражагача кўтарилган.
18 мартга ўтар кечаси эса ҳаво ҳарорати шаҳарларда қуйидагича пасайган — Нукус, Самарқандда 0 даража, Урганч, Навоий, Жиззахда +1 даража илиқ, Қаршида +2 даража илиқ, Тошкент, Бухорода +3 даража илиқ, Гулистонда +4 даража илиқ, Термиз, Наманганда +5 даража илиқ, Андижон, Фарғонада +6 даража илиқ.
Изоҳ (0)