Япония конституцияси мамлакатга ўзини ҳимоя қилиш учун ядро қуроли қўллашни ман этмайди. Бу ҳақда мамлакат вазирлар маҳкамаси юридик бюроси раҳбари Юсукэ Ёкобатакэ маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Конституция ядро қуролининг қандайдир турлари қўлланишини тақиқлайди, деб ўйламайман. Бироқ бу мамлакатимиз мудофааси учун минимал даражада зарур бўлган воситалар билан чекланиши лозим. Ядро ва бошқа қурол турларининг ишлатилиши ички ва халқаро қонунчилик томонидан қўйиладиган чекловларга эга. Айтайлик, мамлакатдан четда ҳарбий кучнинг қўлланиши умуман олганда Япония мудофааси учун керакли даражадан ошиш сифатида қабул қилинади», — дея таъкидлаган Ёкобатакэ.
Токио ядро қуролига эга бўлмаслик, ишлаб чиқармаслик ва келтирмаслик тамойилларига таянади. Бироқ бу тамойиллар ҳукумат баёнотларига асосланган бўлиб, қонун кучига эга эмас. Япония ядро қуроли ишлаб чиқариш учун яроқли плутонийнинг катта захираларига эга.
Изоҳ (0)