Таиланд шимоли-шарқидаги Накхонратчасима провинциясида рейс автобусининг йўл-транспорт ҳодисасига учраши натижасида тўрт киши ҳалок бўлди, 19 киши жабрланди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг маълум қилишича, Бангкокдан келаётган автобус катта тезликда юк машинасига урилган. Йўловчиларнинг сўзларига қараганда, тўқнашувдан аввалроқ ҳайдовчи тезликни оширган, кейин эса тормоздаги носозлик ҳақида маълум қилган. Ҳайдовчи воқеа жойидан яширинган. Полиция уни қидирмоқда.
Барча жабрланганлар яқин атрофдаги шифохонага етказилган. Улардан уч нафарининг аҳволи оғир эканлиги қайд этилмоқда.
Изоҳ (0)