Алюмин фолга, ёки зарқоғоз кийимларни дазмол қилишда ҳам қўл келади, деб ёзади «Маркетиум».
Бунинг учун дазмол тахтасининг ғилофини ечиб олинг, тахтага зарқоғозни ўраб, ғилофни қайтадан кийдиринг. Энди дазмоллашга киришиш мумкин. Кийимлардаги ғижимлар кўз ўнгингизда текисланиб кетаётганини кўришингиз мумкин. Бунга фолганинг иссиқлик ўтказиш қобилияти сабабчидир.
Изоҳ (0)