Бразилияда намойишчилар мамлакатнинг собиқ раҳбари Луис Инасиу Лула да Силванинг президент маъмурияти раҳбари лавозимига тайинланишига қарши чиқди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.
Ушбу қарорга қарши намойишлар бир нечта йирик шаҳарларда бўлиб ўтди.
Мамлакат пойтахти Бразилиада кўчаларга беш мингдан ортиқ намойишчи чиқди. Улар президент қароргоҳи ва конгресс биноси яқинидаги кўчани тўлдириб юборди, полиция уларга қарши кўзни ёшлантирувчи газни қўллади.
Куни кеча Бразилия президенти Дилма Руссефф да Силвани ўз маъмуриятининг раҳбарлиги лавозимига тайинлади. Бу ўтган ҳафта пулларни ўзлаштириш ва фирибгарликда айбланган да Силвани жиноий таъқибдан қутқариши мумкин.
Изоҳ (0)