Туркиянинг Диёрбакир вилояти, Бағлар уездидаги қуролли тўқнашувлар чоғида бир нафар полициячи ва Курдистон ишчи партиясининг уч аъзоси ҳалок бўлди. Яна ўн нафар полициячи жароҳат олган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Anadolu агентлиги манбаларига кўра, курд исёнчилари ўзлари томонидан қазилган хандақлар ёрдамида йўлни тўсиб, полиция транспорти ҳаракатига тўсқинлик қилган, бир неча машинани ёқиб юборган ва полициячиларни ўққа тутган, улар бунга жавобан қарши ўт очган.
15 март, сешанба куни мазкур уезднинг Қайнартепа туманида комендантлик соати жорий этилган эди.
Изоҳ (0)