Chevrolet компанияси янги авлод Chevrolet Camaro купесининг ZL1 номини олган трекли модификациясини тақдим этди. Motor нашрининг хабарига кўра, икки эшикли автомобилнинг катта премьераси март ойининг охирида Нью-Йоркдаги мотор-шоуда ўтказилади.
Янги модификация 6,2 литрли компрессорли саккизлик моторга эга бўлди. Бундай куч қурилмаси Corvette Z06 суперкарида 650 от кучи, Cadillac CTS-V седанида 640 от кучи муқобилини беради. Трекли купеда унинг қуввати 640 от кучига тенгдир.
Motor олти поғонали механик ёхуд General Motors ва Ford томонидан ишлаб чиқарилган янги ўн диапазонли автоматик трансмиссия билан уйғунликда ишлаши мумкин. 2018 йил охирида бу ўтказмалар қутиси GM концернининг камида саккизта моделига ўрнатила бошлайди.
Купенинг аэродинамикаси эски моделдан 91 килограммга енгилроқ бўлиб, 100 соат мобайнида аэродинамик қувурда синовдан ўтказилган, шунингдек, трекдаги тестлар чоғида такомиллаштириб борилган.
Шунингдек, Chevrolet Camaro ZL1 модернизация қилинган мехатрон Magnetic Ride Control шассиси, орқа дифференциалнинг электрон блокировкаси, Launch Control тез ишга тушириш функцияси, шунингдек, олдинда олти, орқада тўрт поршенли Brembo тормоз механизмларига эга бўлди.
Chevrolet Camaro ZL1 2016 йил охирида сотувга чиқарилиши кўзда тутилмоқда.
Motor нашри машинанинг фотосуратлари жамланмасини ўз саҳифаларида эълон қилди.
Изоҳ (0)