Италиянинг «Ювентус» жамоаси бош мураббийи Массимилиано Аллегри клуб билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришди, деб хабар беради «iSport.ua».
Sky News нашрининг ёзишича, янги келишув 2019 йилгача мўлжалланган бўлади. Унга кўра, 48 ёшли мутахассиснинг маоши 3,5 миллиондан 4,5 миллион еврога оширилади.
Маълумот ўрнида, Массимилиано Аллегри мураббийлиги остида Турин клуби ўтган мавсумда Италия чемпиони, Италия Кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлган эди. Шунингдек, «Ювентус» ўтган мавсумда ЕЧЛ финалига қадар етиб бориб, ҳал қилувчи баҳсда «Барселона»га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Изоҳ (0)