«ПСЖ» клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович «Труа»га қарши (9:0) Франция чемпионати 30-туридан сўнг парижликлар сафини тарк этиши ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар бермоқда.
«Эйфель минораси ўрнига менинг ҳайкалим қўйилса, Парижни тарк этмайман. Бунга ваъда бераман. Айни дамда эса, келаси мавсумда ‘ПСЖ’ шарафини ҳимоя қилмаслигимни айта оламан», – дейди швециялик футболчи.
Қайд этиш жоиз, Златан Ибрагимовичнинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси жорий мавсумнинг якунига қадар мўлжалланган. Ушбу мавсумда швециялик футболчи Франция чемпионатининг 24 ўйинида майдонга тушиб, 27 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 март оқшомида «ПСЖ» клуби сафарда «Труа» жамоасини 9:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чемпионат якунланишига 8 тур қолганида Франция чемпионига айланди.
Изоҳ (0)