Тошкент Кичик ҳалқа йўлининг Бошлиқ мавзесидан ўтган қисмида 14 март, душанба куни уч автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида хабар қолдирилган.
Хабарга илова қилинган фотосуратларда Chevrolet Spark’нинг ортидан Damas, унинг ортидан эса Epica урилганини кўриш мумкин.
Ҳодиса қандай ва нима сабабдан юз бергани аниқ эмас. Жабрланувчилар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Изоҳ (0)