Фаластинлик ўқитувчи аёл Дубайда Global Teacher Prize анъанавий тақдирлаш маросими доирасида ўз ўқитувчилик фаолияти учун 1 миллион долларни қўлга киритди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Асли фаластинлик, Вифлеемдаги қочоқлар лагерида ўсиб-улғайган Ханан Ал-Хруб урушга қарши ва маърифатни ёқлаб чиқади. «Жамиятга ёйилган шафқатсизлик бизга олға юришга халал беради. Биз болаларимиз сайёрадаги бошқа болалар каби тинч ҳаёт кечиришини истаймиз. Ҳозир мен зўравонликка ‘йўқ’ дейиш имкониятидан фойдаланиб қолмоқчиман», — деди у БАА бош вазири, Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактумдан мукофотни қабул қилиб олар экан.
Шунингдек, хабардарга кўра, Ал-Хруб Рим папаси Францискдан видео-табрик қабул қилган.
Изоҳ (0)