Россияда, Ингушетия ва Чеченистон чегарасида автобусига ҳужум уюштирилган журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг 1 минг евро ва 250 доллар пули безорилар тарафидан ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шунингдек, ҳужум уюштирган номаълум шахслар жабрдийдаларга тегишли иккита телефонни олиб кетган.
Россия Ички ишлар вазирлигининг Ингушетия Республикаси бўйича Тергов бошқармаси ушбу ҳолат бўйича янги жиноий иш қўзғатди.
Изоҳ (0)