Япония ҳукумати ядро синови ва баллистик ракета учирилиши муносабати билан КХДРга қарши санкциялар рўйхатини яқинда қабул қилинган БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси асосида кенгайтирди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Санкциялар КХДРдан қимматбаҳо металларни Японияга киритишни тақиқловчи молиявий чоралар ҳисобига кенгайтирилган. Аввал бу чоралар қимматбаҳо металларни фақат КХДРга экспорт қилишга тааллуқли эди.
Бундан ташқари, рўйхатга 12 та ташкилот ва 16 нафар жисмоний шахс киритилган. Уларга нисбатан барча молиявий операциялар музлатилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония КХДРга нисбатан бир томонлама санкциялар жорий этганлиги ҳақида маълум қилинган эди. Санкциялар Шимолий кореялик фуқароларнинг мамлакатга киришига тақиқни ҳамда КХДР кемалари учун Япония портларининг тўлиқ ёпилишини назарда тутган эди.
Изоҳ (0)