Сингапур қаторасига учинчи йил дунёнинг яшаш учун энг қиммат шаҳри деб топилди. Бу ҳақда Economist Intelligence Unit марказининг навбатдаги ҳисоботида маълум қилинган, дея хабар беради «РБК».
Кейинги ўринларда Цюрих ва Гонконг қайд этилган. Шунингдек, энг қиммат шаҳарлар ўнлигига Женева, Париж, Лондон, Нью-Йорк, Копенгаген, Сеул ва Лос-Анжелес ҳам кирган. Мазкур рўйхатни Сидней, Мельбурн ва Осло тарк этган.
Economist Intelligence Unit яшаш энг арзон бўлган шаҳарлар рейтингини ҳам эълон қилди. Рўйхатни Замбия пойтахти Лусака бошқарди. Иккинчи ва учинчи ўринларда Ҳиндистоннинг Бангалор ҳамда Мумбай шаҳарлари жойлашган. Олмаота, Жазоир, Ченнай, Карачи, Нью-Деҳли, Дамашқ ва Каракас ҳам яшаш арзон шаҳарлар қаторида келтириб ўтилган.
Изоҳ (0)