Литванинг Скуодас шаҳридаги мактаб ўқитувчиси ўзининг 77 нафар ўқувчисига сил касалини юқтирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат фан ва таълим вазири ўринбосари Наталья Истоминанинг билдиришича, сил тарқалишига ўқитувчи аёлнинг соғлиғига эътиборсизлик билан қарагани сабаб бўлган.
«У силга чалинганини билмаган, бироқ йўталиб юрган. Бунга атрофдагилар ва ҳамкасблари эътибор қаратган, бироқ ўзи шифокорларга мурожаат этмаган. Ўқитувчида хавфли касаллик йил бошида икки ўқувчи сил ташхиси билан касалхонага ётқизилгандан кейин аниқланган. Шундан сўнг мактаб жамоаси ёппасига рентген кўригига юборилди. Кўрикдан сўнг аёл касалхонага ётқизилган», — дея маълум қилган вазир ўринбосари.
Шифокорларнинг билдиришига кўра, ўқитувчининг ўпкасида ўзгаришлар бир неча йил аввал бошланган ва бундан унинг ўзи хабардор бўлган. Скуодас шаҳри мери Пятрас Пушинскаснинг айтишича, ҳозирда вазият назоратга олинган бўлиб, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари ҳамда уларнинг оила аъзолари текширувдан ўтказилган, дезинфекция учун маблағ ажратилган.
Изоҳ (0)