Венесуэла парламентини бошқарувчи мухолифат 10 март, пайшанба куни президент Николас Мадуронинг истеъфоси бўйича референдум ўтказиш ҳақидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишдаёқ маъқуллади, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Яқин кунларда ташаббус Миллий ассамблеяда иккинчи, охирги марта кўриб чиқилади. Қонун лойиҳасига қарши ҳукуматпараст депутатлар овоз берди, бироқ уларнинг овозлари овоз бериш натижасига таъсир қила олмади.
«Биз учун мамлакат ‘гумбурлаб’ кетмаслиги муҳим, шунинг учун референдум ҳақида қонун қабул қилиб, шу йил тинч ва конституциявий ечимга келмоқчимиз, ижтимоий портлаш бўлишини истамаймиз, буни ҳеч ким хоҳламайди», — деди мухолифат депутати Хуан Мигель Матеус.
Венесуэлада ҳукуматнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи тармоқлари ўртасидаги низолар январда — парламентда сайлов якунларига кўра, кўпчилик ўрнини мухолифат кучлари эгаллаганидан сўнг юзага келган эди.
Изоҳ (0)