Афғонистон ва Эрон икки мамлакат қамоқхоналаридаги маҳбуслар қатлини кечиктириш ҳақида келишиб олди, деб ёзади «Интерфакс» Афғонистоннинг «Хуршид» телеканалига таяниб.
Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, ушбу масала Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосарининг Афғонистон ташқи ишлар вазири билан Қобулдаги учрашуви чоғида муҳокама қилинган.
Эронлик дипломат унинг ҳукумати 28 нафар афғонистонлик маҳбуснинг қатл этилишини кейинга суриш ҳақида қарор қабул қилганини айтди. Бошқа тафсилотлар маълум қилинмаяпти.
Теҳрон, бунга жавобан, Қобул ҳукуматидан Афғонистон турмаларидаги икки нафар Эрон фуқароси қатлини кечиктиришни сўрамоқда.
Изоҳ (0)