Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларни Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бозорларига етказиб бериш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси ахборот хизмати хабар берди.
«2016 йилдан Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатлари, хусусан, Ироқ, Ливия, Ливан, Иордания, Тунис ва Нигерияга етказиб бериш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда», — дейилади компания ахборотида.
Номлари қайд этилган мамлакатларга қайси русумдаги автомобиллар етказиб берилиши кутилаётгани ҳақида батафсил ахборот берилмаган.
Аввалроқ, 2015 йилда Дубайда Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари вакиллари учун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар тақдимоти ўтказилгани, шунингдек, Миср, Габон, Мадагаскар каби Африканинг саккиз мамлакатига автомобиллар синов тариқасида етказиб берилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)