7 март куни Германиянинг BMW маркаси 100 ёшга тўлди. Немислар бир асрлик юбилейини BMW Vision Next 100 концепти билан нишонлади. Бу ҳақда Wylsa маълум қилган.
Немис муҳандислари версияси бўйича, келажакда автомобиль бошқаруви автопилотга ишониб топширилади, шу сабаб машинада руль йўқ. Ҳар эҳтимолга қарши, панелда кичик чамбарак яширинган, фавқулодда ҳолатда бошқарувни қўлга олиш мумкин.
Қурилмалар панели ҳам кўзда тутилмаган, барча керакли жиҳозлар олд ойна ўрнини босувчи ёрдамчи экранларда жойлаштирилган. Ўта юқори хавфсизлик тизимига эга бўлган автомобиль ён-атрофидаги объектларни кузатиб боради. Масалан, агар вақтинча диққат марказидан панада қолган велосипедчи яқин орадан ўтиб кетаётган бўлса, буни ҳам датчиклар пайқайди ва йўналишни тўғри белгилайди.
BMW томонидан келажак мотоцикли, Mini ва Rolls-Royce концептлари намойиши ҳам мўлжалланган.
Изоҳ (0)