«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларни хориж бозорларида тарғиб қилиш бўйича ишларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.
«Жаҳоннинг саккиз мамлакатига, хусусан, ЖАР, Миср, Габон, Ангола, Кот-д’Ивуар, Кабо-Верде, Мадагаскар ва Ганага Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар синов тариқасида етказиб берилди», — дейилади компания ахборотида.
Автомобиллар айнан қачон ва қанча миқдорда етказиб берилганига компания ахборотида аниқлик киритилмаган. Шунингдек, етказиб берилган автомобилларнинг русуми ҳам маълум қилинмаган.
Аввалроқ, 2015 йили Дубайда Яқин Шарқ ва Африка бозори вакиллари учун Ўзбекистон автомобиллари тақдимоти ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)