Германиянинг DMC тюнинг ательеси Женева автосалонида ўзининг Lamborghini Huracan суперкари версиясини намойиш этди, дея хабар бермоқда Motor. Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳри шарафига Jeddah деб номланган автомобилнинг кузовига карбонли тўсиқ ўрнатилди.
Тюнерлар карбон пластикли сплиттер, ён «этаклар», ўзгача диффузорли бошқа орқа бампер ва катта антиқанот ўрнатди. Шунингдек, купе қизил суппортларга эга кучли тормозлар, қора 21 дюймли орқа ғилдирак дисклари ва 20 дюймли олд ғилдирак дисклари билан жиҳозланди.
Чиқариш тизими ва двигателдаги ўзгаришлар ҳақида хабар берилмаяпти. Стандарт Huracan 5,2 литрли, 610 от кучига тенг V10 двигатели билан жиҳозланади. Суперкар 3,2 сонияда тезлигини соатига нолдан юз километр тезликкача ошира олади. Максимал тезлиги — соатига 325 км.
Изоҳ (0)