Хитой жануби-ғарбидаги Сичуань провинцияси тоғларида тош кўчиши натижасида автомобиль йўлида иккита йўлтанламас автомобилни тош босиб қолди, дея хабар бермоқда «ТАСС». Ҳодиса натижасида етти киши — автомобиллар ичида бўлган одамларнинг барчаси ҳалок бўлди.
Фожиа Лэшань шаҳар округидаги Мабянь мухтор уездида юз берди. Айни пайтда мутахассислар йўлдаги уюмларни тартибга солишда давом этмоқда.
Хабарларга кўра, тош кўчиши қурбонлари орасида транспорт инфратузилмаси соҳасидаги икки маҳаллий амалдор ҳам бор.
Изоҳ (0)