Бадиий гимнастика бўйича Олимпиада ва кўп карра жаҳон чемпиони Алина Кабаева «Спорт-Экспресс» нашрининг директорлар кенгаши раисига айланади. Бу ҳақда «Р-Спорт» нашрига таяниб, «Чемпионат» хабар бермоқда.
«Национальная Медиа Группа» ёпиқ акциядорлик жамияти (ЁАЖ) «Спорт-Экспресс» нашрининг 25% акциясини харид қилганини маълум қилди. Келишувнинг молиявий шартлари ҳозирча эълон қилинмаган. «Спорт-Экспресс» нашрининг медиахолдинг таркибига қўшилиши қўшимча ресурсларни жалб қилиш ва спорт матбуотида ўз ўрнини мустаҳкамлашга имконият яратади.
Қайд этиш жоиз, Алина Кабаева 2014 йилдан буён «Национальная Медиа Группа» ЁАЖнинг раиси бўлиб фаолият олиб бормоқда.
Изоҳ (0)