Шимолий Кореянинг KCNA агентлиги мамлакат раҳбари Ким Чен Иннинг ядровий снаряд макети олдида тушган суратларини тарқатди. Бу ҳақда BuzzFeed нашрига асосланиб, TJournal хабар бермоқда.
Суратлар икки Корея ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашишига ҳамда Жанубий Кореянинг АҚШ билан ўтказаётган кенг миқёсли ҳарбий ўқув машғулотларига жавоб тариқасида чоп этилгани айтилмоқда.
Хабарномада таъкидланишича, суратларда «митти ядровий снаряд» акс этган. У узоқ масофага мўлжалланган баллистик ракеталарга ўрнатилади.
Шимолий Корея мутасаддилари ўз ишланмалари ҳақида гапираётганига қарамай, экспертлар КХДРда бундай технологиялар борлигига шубҳа билан қарамоқда. Улар эълон қилинган суратларни қўрқитишга мўлжалланган акция сифатида баҳоламоқда.
Изоҳ (0)