Нигерияда содир бўлган икки йўл-транспорт ҳодисасида 21 киши ҳалок бўлди. «ТАСС» агентлигининг маълум қилишича, улар орасида давлат меҳнат вазири Жеймс Очоли ҳамда унинг рафиқаси ва фарзанди бор.
Фожиа мамлакат шимолида рўй берди. Автобуснинг юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 18 киши нобуд бўлди. Абужага кетиш йўлида содир бўлган бошқа аварияда сиёсатчи ва унинг оила аъзолари қурбон бўлди.
France-Presse агентлигининг маълумотига қараганда, икки ҳалокат ўтган якшанба, 6 март куни бўлган.
Жеймс Очоли халқ орасида катта ҳурматга эга давлат арбоби бўлиб, юридик фаолияти учун «Нигериянинг катта адвокати» фахрий унвонига сазовор бўлган эди.
Изоҳ (0)