АҚШ собиқ биринчи хоними Ҳиллари Клинтон давлат котиби лавозимини эгаллаб турган вақтида (2009—2013 йиллар) шахсий почтасидан махфий маълумотларга эга 104 та хат жўнатган, дея хабар бермоқда «ТАСС» The Washington Post’га таяниб.
Нашр давлат департаменти томонидан эълон қилинган, сиёсатчининг ўз ҳамкасблари ва ходимлари билан олиб борган электрон ёзишмаларининг барчасини — 52 мингта саҳифани таҳлил қилиб чиқди.
Махфий ахборотга эга хатлар сирасига The Washington Post собиқ давлат котибининг ретушланган сўзлар, бутун бошли ибора ва абзацлардан иборат хатларини киритди. Шахсий ёзишмалар ичида жами 1789 та бундай хат топилди. Уларнинг 104 таси сиёсатчига, қолган 1685 таси унинг 298 нафар ҳамсуҳбатига тегишли. Бундай ҳолатларнинг кўпчилигида унинг ёрдамчилари ёки бошқа расмий шахслар махфий маълумотлар билан боғлиқ мавзуни очган. Бироқ, газета таъкидлашича, баъзан Клинтоннинг ўзи ҳам бу ҳақда гап бошлаган.
Аввалроқ Ҳиллари Клинтон шахсий почта манзили орқали махфий маълумотлар жўнатганлиги юзасидан унга қўйилаётган айбловларни рад этган эди.
Изоҳ (0)