Мисрда тақиқланган ва террорчилик ташкилоти деб топилган «Мусулмон биродарлар» ҳамда Фаластиннинг ҲАМАС ташкилоти мамлакат собиқ бош прокурори Ҳишом Баракатнинг ўлдириб кетилишига алоқадор. Бу ҳақда Миср ички ишлар вазири Қоҳирадаги матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Нашр эслатишича, 6 март, якшанба куни Баракатга суиқасд уюштириш ҳақидаги иш бўйича олти киши ҳибсга олинган эди. Уларнинг барчаси «биродарлар» активистлари ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 29 июнь куни Қоҳирада Миср бош прокурори Ҳишом Баракатнинг автомобили портлатилиши оқибатида у оғир жароҳатлар олиб, шифохонада вафот этган эди.
Ички ишлар вазири сўзларига кўра, «биродарлар» ва ҲАМАС аъзолари Баракатга нисбатан суиқасдни «Туркиядаги ИШИД етакчилари раҳбарлиги остида» режалаштирган ва амалга оширган.
У, шунингдек, бош прокурор ўлимини текшириш доирасида 14 нафар гумонланувчи ҳибсга олинганини, суиқасдни уюштирган яширин ячейка таркибига эса жами 48 киши киришини маълум қилди.
Изоҳ (0)