Муҳожирларни олиб кетаётган кема Туркия соҳиллари яқинида ҳалокатга учраши оқибатида нобуд бўлган одамлар сони 25 кишига етди. Бу ҳақда Anadolu агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ қурбонлар сони 18 кишини ташкил қилгани ҳақида маълумот берилган эди.
Ҳодиса Ойдин провинциясининг Дидим шаҳри қирғоқларига яқин ерда содир бўлган. Соҳил қўриқлаш хизмати ходимлари 15 нафар муҳожирни қутқаришга муваффақ бўлган.
Ҳалок бўлганларнинг 13 нафари болалардир.
Изоҳ (0)