Евроиттифоқ Туркия ҳукуматига муҳожирлар муаммосини ечиш учун 3 миллиард евро ажратмаслиги керак. Бундай баёнот билан Чехия президенти Милош Земан чиқиш қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Туркияга у муҳожирларни ўз ҳудудида тутиб туриши учун миллиардлаб евро беришга қатъий тарзда қаршилик билдираман, чунки Туркия ушбу муҳожирларни нимадир қилишга қодир эмас ва буни истамайди ҳам», — деди у.
У, шунингдек, Евроиттифоқнинг барча ташқи чегараларини самарали равишда қўриқлаш ғоясини қўллаб-қувватлади, қочоқлар ЕИдан рад жавоби олгач, Болқон мамлакатларига қайтиб кетиши ҳақидаги тахминларни эса «соддалик» деб атади.
Нашр эслатишича, аввалроқ ЕИ мамлакатлари Туркияга муҳожирлик инқирозига қарши кураш учун 3 миллиард евро ажратишни маъқуллаган эди.
Изоҳ (0)