Япониянинг Саппоро шаҳридаги чанғи бўйича мусобақаларда рўй берган портлашда ҳеч ким жабрланмаган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари қўлида пўлат найча бўлган эркакни қўлга олгани ва уни сўроқ қилгани айтилмоқда.
Kyodo маълумотларига кўра, портлаш мусобақа қатнашчилари ва томошабинларни 2012 йилда вафот этган шаҳзода Томохитонинг катта қизи малика Акико қутлагандан кейин содир бўлган.
Портлаш айнан қаерда рўй бергани ва бунинг сабаблари ҳақида ҳозирча маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)