Эрон суди миллиардер Бабак Занжоний ва унинг икки шеригини ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Суд уларни коррупцияда айбдор деб топди, шунингдек, Эрон давлат миллий нефть компаниясидан ўзлаштирилган маблағларни қайтариш мажбуриятини юклади.
Занжоний 2013 йил декабрида 12 нафар эронлик депутат мамлакат ҳукуматига бизнесменнинг молиявий фаолиятини текширишни сўраб мактуб йўллаганидан сўнг қамоққа олинганди. У компаниялари орқали сотилган нефтдан тушган 1,9 миллиард долларни яширишда айбланган.
Олдинроқ Занжоний Теҳронга нисбатан жорий этилган нефть эмбаргосини четлаб ўтишда Эрон ҳукуматига ёрдам беришда айбланиб, АҚШ ва ЕИ томонидан «қора рўйхат»га киритилганди.
Бизнесмен ва унинг шериклари чиқарилган ҳукм устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканлиги билдирилмоқда. Занжонийнинг ўзи мол-мулкини 13,5 миллиард долларга баҳолаган.
Изоҳ (0)