Хитой раҳбари Си Цзиньпин Тайваннинг Хитойдан ажралишидек фожиа такрорланишига йўл қўйилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Шу тариқа, ХХР етакчиси оролни мустақилликка қаратилган саъй-ҳаракатлардан тийилишга чақирди.
«Биз Тайвань мустақиллигига қаратилган ҳар қандай айирмачилик шаклларини қатъий чеклаймиз, мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қиламиз, миллат бўлинишига олиб келган тарихий фожиа такрорланишига йўл қўймаймиз», — дея таъкидлаган Си Цзиньпин.
Изоҳ (0)