5 март, шанба куни кечки пайт қуролланган афғон контрабандачилари билан бўлиб ўтган отишмада тожик чегарачиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилган, дея хабар беради «ТАСС».
«Тўққиз кишидан иборат қуролланган гуруҳ тожик чегарасини ‘Қуйи Панж’ назорат-рухсат бериш пункти ҳудудида ёриб ўтиб, чегарачилар билан отишмага киришган», — дея таъкидланган қўмита хабарида.
Тўқнашувда бир контрабандачи йўқ қилинган, яна бири жароҳат олган, қолганлари Афғонистонга қайтиб кетган. Отишма чоғида тожикистонлик чегарачи, прапоршчик Суҳроб Сафолов оғир яраланган ва оламдан ўтган.
Ҳодиса жойида тезкор-қидирув операцияси давом этмоқда.
Изоҳ (0)