Ердан 11,8 миллион километр наридан диаметри 470 метрли 2015 WH2 астероиди учиб ўтиб кетди. Бу ҳақда Халқаро астрономия иттифоқининг кичик сайёралар маркази маълум қилган, дея хабар беради «РИА Новости».
Мазкур астероид 2015 йил ноябрида америкалик астрономлар томонидан Аризона штатининг Леммон тоғида жойлашган обсерваторияда аниқланганди. Кузатувларга кўра, унинг ўлчами йирик бўлиб, диаметри 150 дан 470 метргача боради.
Астероиднинг кимёвий таркиби ва шакли ҳозирча олимларга маълум эмас.
Изоҳ (0)